Қандай ишлайди

Klimaservis — кондиционер эгасини сервис устаси билан тез боғлайдиган хизмат. Ишни ҳамкор сервис компаниянинг усталари бажаради.

Ариза қандай йўл босиб ўтади

  1. Сиз танлайсиз. Ким учун, қандай ускуна ва нима қилиш кераклигини тугмалар билан белгилайсиз. Ёзиш шарт эмас.
  2. Рақам қолдирасиз. Рўйхатдан ўтиш, парол ёки анкета йўқ. Хоҳласангиз, локация ва расм қўшасиз.
  3. Ариза сервисга тушади. Ариза ўша заҳоти сервис компаниянинг Telegram гуруҳига боради: ускуна, қувват, иш тури, манзил ва расмлар билан.
  4. Уста қўнғироқ қилади. Нарх ва келиш вақтини телефонда сиз билан келишади.
  5. Ҳолатни кузатасиз. Ариза саҳифасида «қабул қилинди → уста бириктирилди → йўлда → бажарилди» босқичлари ўзи янгиланади. Telegram ботга уланганингизда ҳар бир ўзгариш ҳақида хабар келади.

Нега расм ва локация сўраймиз

Ускунанинг ёрлиғида (шилдигида) модел ва қувват ёзилган. Расмни кўрган уста керакли асбоб ва эҳтиёт қисмни олдиндан олади. Локация эса йўлни топишни осонлаштиради. Иккаласи ҳам ихтиёрий.

Шахсий саҳифа

Ариза юборилгач, рақамингиз бўйича шахсий саҳифа автоматик очилади. У ерда жорий ариза ҳолати ва аввалги аризаларингиз туради. Кейинги сафар бир босишда яна уста чақирасиз.