Кўп бериладиган саволлар

Рўйхатдан ўтиш керакми?

Йўқ. Фақат телефон рақамингизни қолдирасиз — парол ҳам, анкета ҳам йўқ. Ариза саҳифангиз шу рақам бўйича автоматик очилади.

Ариза қолдиргандан кейин нима бўлади?

Ариза дарҳол сервис компанияга юборилади. Уста сизга қўнғироқ қилиб, нарх ва келиш вақтини келишади. Ҳолатни ариза саҳифасида ёки Telegram ботда кузатасиз.

Қайси ускуналар бўйича ариза қолдирса бўлади?

Сплит кондиционерлар, ярим саноат ускуналари (кассетали, канални, устунли), VRF/VRV тизимлари, чиллерлар ва фанкойллар.

Ускуна турини билмасам-чи?

«Билмайман» тугмасини босинг. Ёрлиқ (шилдик) ёки ускунанинг расмини қўшсангиз, уста турини ва моделини олдиндан билади.

Расм нега керак?

Ёрлиқда модел ва қувват ёзилган бўлади. Уста шуни билиб, керакли асбоб ва эҳтиёт қисмларни олдиндан олиб келади. Расм ихтиёрий.

Локациямни беришим шартми?

Йўқ, бу ихтиёрий. Локация устага йўлни топишга ёрдам беради. Рухсат бермасангиз, манзил ёки мўлжални ёзиб қўйиш кифоя.

Аризани бекор қилсам бўладими?

Ҳа. Уста йўлга чиқмагунча ариза саҳифасидаги «Аризани бекор қилиш» тугмаси орқали бекор қиласиз.

Ариза ҳолатини қаерда кўраман?

Ариза юборилгач очиладиган саҳифада: ҳолат ўзи янгиланиб туради. «Telegram’да кузатиш» тугмасини боссангиз, ўзгаришлар ҳақида бот хабар юборади.