Сервис компаниялар учун
Тошкентда кондиционер сервиси билан шуғулланасизми? Klimaservis мижоз аризаларини тўғридан-тўғри компаниянгизнинг Telegram гуруҳига юборади.
Сиз нимани оласиз
- Тайёр ариза: мижоз тури (жисмоний ёки юридик), ускуна, қувват ва сони, керакли иш, аломатлар, қачон кераклиги.
- Босиладиган телефон рақами, манзил, харитадаги локация ва ёрлиқ расмлари.
- Хабар тагидаги тугмалар: «Қабул қилдим», «Мижоз билан гаплашдим», «Уста йўлда», «Бажарилди». Мижоз ҳолатни ўз саҳифасида кўради.
- Кунлик қисқа ҳисобот ва қабул қилинмаган аризалар ҳақида эслатма.
Ҳозирги ҳолат
Ҳозир битта ҳамкор билан ишлаяпмиз ва кейинги компанияларни рўйхатга оляпмиз. Аризалар ҳудуд ва ускуна тури бўйича тақсимланади. Шартларни қўнғироқда айтиб берамиз.