Ярим саноат кондиционер диагностикаси
Кассетали ва канални ускуналарда носозлик сабаби кўпинча яширин жойда бўлади: шифт ортидаги дренаж насоси, каналдаги тўсиқ ёки узун трасса. Диагностика уни очиб-кўриб, ўлчаб топади.
Нима қилинади
- Симли пульт ёки блок платасидаги хато кодини ўқийди.
- Кассетадаги дренаж насоси ва сув сатҳи датчигини текширади.
- Канални блокда ҳаво каналлари ва панжаралардаги тўсиқни қидиради.
- Узун трассадаги фреон босими ва ҳароратларни ўлчайди.
- Ташқи блок вентилятори ва компрессор токини ўлчайди.
Қачон керак
- Залнинг бир қисми совийди, бошқаси йўқ.
- Симли пультда код чиқди ва ускуна тўхтади.
- Шифтдаги панелда сув доғи пайдо бўлди.
Қандай аломатлар бўлади
Кассета панели остида томчиПанжаралардан ҳаво кучсиз чиқадиБлок бир неча дақиқа ишлаб тўхтайдиШифт ортидан ғувиллаш
Саволлар
Шифтни бузиш керак бўладими?
Кассета панели ва канални блокнинг сервис люки орқали кўп қисмларга етиб борилади. Қўшимча иш керак бўлса, уста олдиндан айтади.
Кодни қаердан топаман?
Одатда девордаги симли пульт экранида. Уни расмга олиб аризага қўшинг.
Шу ускуна учун бошқа хизматлар — Ярим саноат
Ярим саноат кондиционер таъмириЯрим саноатЯрим саноат кондиционерни тозалашЯрим саноатЯрим саноат кондиционерга фреон тўлдиришЯрим саноатЯрим саноат кондиционерларга йиллик хизматЯрим саноатЯрим саноат кондиционер монтажиЯрим саноат